Жамият | 16:46 / 11.01.2017
28432
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Иллюстратив фото

Санкт-Петербургда 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси буюк Пётр кўпригидан ўзини сувга ташлади. У бундан аввал ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар билан видолашган.

Юз берган ҳодиса ҳақида кўприкдаги қоровуллардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ва фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар қилган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 58 ёшли қоровул 10 январь тахминан 20:30да ташқи қиёфаси осиёлик бўлган ёш йигитни кўриб қолган. У кўприкда туриб, ким биландир телефонда суҳбатлашган. Гувоҳ унинг ўзини кўприкка ташлаганини кўрмаган, бироқ йигитнинг жасади Нева дарёси бўйлаб сузиб кетаётганини пайқаган.

Ҳалок бўлган йигит кўприкда ўз телефонини қолдирган. Полиция ва тергов қўмитаси ходимлари ўз жонига қасд қилган шахснинг қариндошларини топди.

Ўзбекистонлик 24 ёшли фуқаронинг сўзларига кўра, унинг 20 ёшли қариндоши сувга сакрашдан аввал Ўзбекистонга – ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар билан видолашган.

Мавзуга оид