Ўзбекистон | 19:41 / 11.01.2017
28990
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида темир йўл алоқасини тиклаш бўйича музокаралар давом этмоқда

Фото: Getty Images

Тожикистонлик темир йўлчилар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан жанубий йўналиш бўйича темир йўл алоқасини тиклаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Гап шундаки, Ўзбекистон 2012 йил бошида Тожикистоннинг Хатлон вилоятига борувчи темир йўлларни олиб ташлаган. 

Тожик темир йўлчилари бу масала бўйича Душанбеда декабрь охирида ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида аниқ келишувларга эришишни кутишганди. Бироқ тегишли таклиф кун тартибига киритилмаган.

"Тожик темир йўли" томонидан билдирилган таклифда йўлнинг Ўзбекистондаги Амузанг-Ғалаба қисмини тиклаш билдирилган. Бироқ бу таклиф йиғилишда муҳокама қилинмаган, чунки у йиғилиш баённомаси лойиҳасига киритилмаган.

Шунга қарамасдан, ушбу масала бўйича музокаралар давом этмоқда. "Бугунги кунда Тожикистоннинг марказий қисми ва жануби билан темир йўл алоқаси мавжуд. Бироқ республиканинг жанубий туманларидан Ўзбекистон чегарасигача Душанбе орқали ўтувчи йўлнинг узунлиги 10 маротаба узундир", деб айтди тожик томони.

2011 ноябрда Ўзбекистон Амузанг-Ғалаба перегони бўйича ўтувчи темир йўл алоқасини темир йўл кўпригининг таянчлари емирилиши билан асослаб қайта ўрнатганди. Бу перегон тожик темир йўлининг Хатлон қисмини ташқи темир йўл алоқалари билан боғлаган. 2012 йил апрелида бу перегонда темир йўл рельслари демонтаж қилингани маълум қилинганди. 

Хатлон вилояти шундан кейин 2016 йилнинг августида Душанбе-Вахдат-Қўрғон-Тепа-Кўлоб йўли фойдаланишга топширилгандан кейингина ташқи темир йўллар билан боғланганди.

Мавзуга оид