Жаҳон | 00:11 / 12.01.2017
6561
1 дақиқада ўқилади
Абу-Дабида нефтни қайта ишловчи заводда ёнғин чиқди
БААнинг Абу-Даби амирлигидаги нефтни қайта ишловчи заводлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда заводга эгалик қилувчи Abu Dhabi National Oil Company миллий нефть компанияси маълум қилди.
"Биз Takreer Ruwais заводида ёнғин чиққанини тасдиқлаймиз. Ёнғинни ўчириш бўйича иш олиб борилмоқда, айни вақтда жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", деб айтилди компаниянинг твиттердаги хабарида.
Компанияда маҳаллий аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқлиги таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
22:42 / 30.07.2024
Тошкентда Wizz Air авиакомпанияси рейси 17 соатга кечиктирилди
16:57 / 09.12.2023
Ўзбекистон ва БАА вакиллари давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришни муҳокама қилди
07:35 / 08.12.2023
Абу-Даби Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва иқлим таъсирини юмшатишга кўмаклашади
21:52 / 20.10.2023