Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик депутатлар Конституция ислоҳотини муҳокама қилиш чоғида муштлашиб кетишди
Фото: IHA
Туркия парламентининг ҳукмрон адолат ва ривожланиш Партияси (АРП) ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари мамлакат Конституциясига тузатишлар киритиш масаласини муҳокама қилиш чоғида оммавий муштлашув уюштиришди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.
Мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси парламентга адолат ва ривожланиш партияси томонидан киритилганди.
Муштлашув мухолифат депутатлари трибунани тўсиб қўйишга ҳаракат қилган пайт рўй берган. Шундан сўнг, АРП депутатлари улар билан можарога киришишди. Бир неча киши жароҳат олди, АРП раҳбари ўринбосари Фотиҳ Шахиннинг эса бурни синган. Муштлашув давомида микрофон ва стуллар ҳам синдирилди – депутатлар уларни бир-бирига қарата отган.
Туркия парламенти конституцияга киритилаётган тузатишларни, бунга 330 депутат овоз берса, референдумга олиб чиқади. Кутилишича, АРП ва миллий ҳаракат Партияси парламентда умумий қўшиб ҳисоблаганда 335 ўринга эга. Бошқа икки мухолиф партия: халқ-республика ва халқлар демократияси партиялари Туркияда президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқмоқда.
Ушбу икки партия мамлакат президенти Тоййиб Эрдўғанни ўз қўлида ягона ҳукуматни ўрнатишга интилишда айбламоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026