Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» ва «Реал» Испания кубоги 1/4 финалидаги рақибларини билиб олишди
13 январь куни Испания кубогининг 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, ғолиблик учун асосий даъвогар дея қаралаётган уч жамоа «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» ўзаро ўйнамайдиган бўлди.
Бу босқичда «Барселона»га ноқулай рақиби «Реал Сосьедад» рўбарў келадиган бўлди. «Реал» эса «Сельта» билан ўйинда ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Испания кубогининг чорак финал учрашувлари ҳам икки учрашувдан иборат бўлиб 17-18 ва 24-25 январь кунлари бўлиб ўтади.
Испания кубоги
1/4 финал
«Реал Сосьедад» - «Барселона»
«Алькоркон» - «Алавес»
«Атлетико» - «Эйбар»
«Реал» - «Сельта»

Мавзуга оид
11:38
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
14:09 / 09.02.2026