Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 14 январь куни Uzcard тўлов тизими ишламаслиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
«Ўзбектелеком» 13 январь кунининг биринчи ярмида Ўзбекистон тўлов ахборот тизимлари 14 январь куни вақтинча ишламаслигини маълум қилди.
UZMOBILE компанияси сайтида «Ўзбекистон Марказий банки тармоғидаги профилактика ишлари муносабати билан 2017 йил 14 январь куни соат 9:00дан соат 18:00гача бўлган оралиқда тўлов тизимлари вақтинча ишламаслиги» ҳақида ахборот берилганди. Мазкур ахборот UZMOBILE абонентларига SMS-хабар кўринишида юборилди ва вақтинча ноқулайлик учун узр сўралди ҳам.
Лекин куннинг иккинчи ярмида Марказий банк ва Умумреспублика ягона процессинг маркази (УOPM) тўлов тизимлари фаолиятида узилиш бўлиши ҳақидаги хабарни инкор қилди.
«УOPM томонидан ҳеч қандай профилактика ишлари режалаштирилмаётганини расман маълум қилади. Карта эгалари тўловларни монеликсиз амалга оширишлари мумкин. Uzcard тўлов тизими одатдаги тартибда ишлайди», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
19:54
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026