Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эвертон» Гвардиоланинг тарихий антирекордига сабаб бўлган ғалабага эришди
Англия премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган куннинг дастлабки учрашувида «Манчестер Сити» «Эвертон» меҳмони бўлиб йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Ромелу Лукаку, Кевин Миральяс, Том Девис ва Адемола Лукман томонидан киритилган голлар ливерпулликларга муҳим бўлган уч очкони келтирди — 4:0.
Ушбу мағлубият манчестерликлар устози Пеп Гвардиоланинг бутун мураббийлик фаолиятидаги энг йирик мағлубияти бўлди. 8 йиллик мураббийлик даврида чемпионат ўйинларида Гвардиола ҳеч қачон бу қадар йирик ҳисобда ютқазмаганди.
Бугунги ғалаба «Эвертон»ни (33 очко) Англия чемпионати жадвалида еттинчи ўринга муҳим жойлашишига сабаб бўлди «Манчестер Сити» эса (42 очко) бешинчи ўринда қолди.
АПЛ, 21-тур
Эвертон – Манчестер Сити 4:0 (1:0)
Голлар: Лукаку (34), Миральяс (47), Дэвис (79), Лукман (90+4).
Эвертон: Роблес, Уильямс, Фунес Мори, Бейнс, Холгейт, Баркли (Лукман, 90), Дэвис, Миральяс (Шнайдерлин, 65), Бэрри (Маккарти, 74), Коулмэн, Лукаку.
Манчестер Сити: Браво, Стоунз, Отаменди, Клиши, Сабалета (Ихеаначо, 62), де Брюйне, Туре, Стерлинг, Сильва, Санья, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Холгейт (55), Сильва (75), Лукаку (90), Отаменди (90).
Мавзуга оид
18:39 / 04.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
23:27 / 22.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди
05:35 / 18.03.2026