Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқлик ҳарбийлар Шарқий Мўсулнинг 90 фоизини озод қилдилар
Ироқ полицияси ва махсус кучлар отрядлари Мўсулнинг шарқидаги 90 фоиз ҳудуд устидан назоратни тикладилар. Бу ҳақда "Ас-Сумария" телеканалига Ироқ қуролли кучлари бирлашган қўмондонлиги расмий вакили Яҳё Расул маълум қилди.
"Ироқ кучлари Тигр дарёсининг чап соҳилидаги 85-90 фоиз ҳудудни озод қилишди. Мўсул шарқида ИШИД террорчилик ташкилотидан озод қилинган туманларда тозалаш ва назорат қилиш операцияси давом этмоқда", деб айтди Расул.
Унинг айтишича, махсус бўлинмалар ва федерал полиция Тигр дарёсининг ўнг (ғарб) ва чап (шарқ) қисмларини бирлаштирувчи 5 кўприкдан 3 тасини назорат қилмоқда. " Шарқий Мўсулнинг шимолида экстремистлар ўралашиб юрган кичик ҳудудлар қолган", деб таъкидлаб ўтди Расул.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
11:49 / 14.11.2025