Роботлар ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишлари мумкин
Европа парламенти депутатлари роботларга "электрон шахслар" ҳуқуқий мақомини бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ушбу ташаббус роботлар томонидан содир этилувчи ҳаракатлар учун улар зиммасига жавобгарликни юклаш имкониятини кўзда тутади. Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, роботлар автоном равишда ҳаракат қилишни бошлаётгани сайин уларни "бошқа субъектлар қўлидаги қуролгина" деб ҳисоблаш мушкуллашиб бормоқда.
"Жавобгарликнинг оддий меъёрлари носамарадор бўлмоқда ва қурилмалар ўзларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун қандай – тўлиқ ёки қисман жавобгарликка тортилиши мумкинлигини аниқлайдиган янги меъёрлар яратиш зарурияти пайдо бўлмоқда", дейилган ҳужжатда.
Ташаббус муаллифи, Люксембург социалистлари вакили Мади Дельво-Стернинг айтишича, робот, андроид ва сунъий онгнинг бошқа шаклларининг татбиқ қилиниши сабабли дунёда "технологик инқилоб" юз бермоқда ва Европа Иттифоқи қурилмаларнинг ишини тартибга солувчи асосий ахлоқий тамойиллар ва ҳуқуқий доираларни ўрнатиши лозим.
Роботлар бўйича қонун лойиҳаси Европа парламентининг ҳуқуқий масалалар қўмитаси томонидан маъқулланди ва энди февралда депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024