Испания давлат котиби Ар-Риёддаги музокарага номақбул кийимда келди
Саудия Арабистонига Испания қироли Фелипе VI бошчилигидаги испан делегацияси таркибида келган Испаниянинг савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела бу мусулмон давлатида амал қиладиган кийиниш одобига хилоф иш тутди.
Аёл Саудия Арабистони раҳбарияти билан музокараларга калта юбка ва бошяланг келди, деб хабар бермоқда Mundo испан нашри. Испаниялик сиёсатчининг бу кўриниши Саудия Арабистонининг бир қатор ОАВда норозилик уйғотди.
Бу ғарблик аёл сиёсатчилар Саудия Арабистонидаги бундай учрашувлар баённомасини бузаётган биринчи ҳолат ҳисобланмайди. Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен декабрь ойидаги Саудия Арабистонидаги учрашувга костюм-шимда ва рўмолсиз келган. "Мен бораётган мамлакатларимнинг маданияти ва удумларини ҳурмат қиламан ва уларга мослашишга ҳаракат қиламан. Бироқ кийим борасида менда чегара бор: мен рўмол ўрамайман ва шим кийиб юраман", деб айтган дер Ляйен.
Саудиялик сиёсатчилар билан худди шундай "номаъқулчиликка" АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама ҳам йўл қўйган. У саудия қироли билан учрашувга рўмолсиз келган. Обаманинг ташрифини ёритган мухбирлар яна бир ахлоқ бузилишига эътибор қаратишган: учрашув вақтида Мишель Обама ва қирол бир-бирларининг қўлларини сиқиб қўйишган, ваҳоланки исломда эркакларга номаҳрам аёлларга тегиш тақиқланади.
Испания қироли Саудия Арабистонига биринчи марта ташриф буюрмоқда.
Мавзуга оид
15:50 / 02.11.2024
Ўзбекистон стоматологлари Испанияда илғор имплантология технологияларини ўзлаштирди
10:10 / 02.11.2024
Испанияда тошқин қурбонлари сони 200 кишидан ошди
09:10 / 01.11.2024
Испанияда тошқинлар қурбонлари сони 150 кишидан ошди
17:54 / 31.10.2024