Фан-техника | 18:45 / 17.01.2017
12675
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг инновацион иқтисодиётлари рейтинги тақдим этилди

Фото: Reuters

Bloomberg дунёнинг энг инновацион иқтисодиётлари рейтингини тақдим этди. Рейтинг тузишда Bloomberg экспертлари етти мезонга асосланишди - тадқиқотларга кетган харажатлар, ЯИМнинг фоизлардаги ишланмаси, ЯИМдаги технологик ишлаб чиқариш қиймати, саноатдаги самарадорлик, мамлакатдаги юқори технологиялар секторидаги компаниялар сони, хизматлар кўламининг ривожланганлиги, профессионал тадқиқотчилар ва патентлар сони.

Ушбу рейтингда ғолибликни қўлдан бой бермаган Жанубий Корея яна биринчи ўринга сазовор бўлди.

Иккинчи ўрин ишлаб чиқариш кўрсаткичлари яхшиланган Швецияга насиб этди, мамлакат ўтган йилги натижага нисбатан бир поғона юқорилади.

Учинчи ўринни Германия эгаллади, мамлакат бу йил Швециядан фарқли ўлароқ, бир поғона пастлади.

Швейцария бир поғонага кўтарилиб, тўртинчи ўринга муносиб кўрилди.

Икки поғона кўтарилган Финляндия эса бу йилги рейтингда бешинчи ўринда қайд этилди.

Сингапур ўз ўрнини сақлаб қолиб, бу йил ҳам олтинчи ўринни банд этди.

Япония ўтган йилги позициясини йўқотиб, уч поғона пастлади ва еттинчи ўринни эгаллади.

Бир поғонага кўтарилган Дания саккизинчи ўринда қайд этилди.

Тўққизинчи ўринни бир позиция пастлаган Америка Қўшма Штатлари банд этди.

Кучли ўнлик рўйхатига ўтган йилги рейтингда 11-ўринни эгаллаган Исроил давлати якун ясади.

Bloomberg'нинг бу йилги индексида энг катта йўқотиш Россия ҳисобига тўғри келди.  Мамлакат ўтган йилгига нисбатан 14 позиция пастлаган. Бунга Россияга нисбатан қўлланган санкциялар ва бошқа бир қатор омиллар сабаб бўлган.

 

Мавзуга оид