Спорт | 14:31 / 17.01.2017
11210
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола «Манчестер Сити»га яна 6 футболчи олиб келмоқчи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, Гвардиола жамоада яна икки нафар қанот футболчиси, икки нафар марказий ҳимоячи, бир яримҳимоячи ва бир ҳужумчини кўрмоқчи. Бундан ташқари, шартномаси ниҳоясига етаётган Вилли Кабальеро ўрнига ҳам бошқа дарвозабон изламоқда.

Айни пайтда «шаҳарликлар» жамоаси «Саутҳемптон»нинг 2 нафар футболчиси – қанот ҳимоячиси Райан Бертран ва марказий ҳимоячи Виргил ван Дейк билан қизиқмоқда.

Бундан ташқари, испаниялик мураббийи Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ва «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес билан ҳам шартнома имзолашни истамоқда.

Обамеянгга «Реал»дан ҳам қизиқиш мавжуд. Немислар жамоаси ушбу футболчи учун 70 миллион евродан кам маблағдан иборат таклифга кўнмайди.

Алексис Санчес ўз вақтида «Барселона»да Гвардиола билан ишлаган. Унинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси муддати 2018 йил ёзигача ва у шартномани узайтиришни истамаяпти.

Мавзуга оид