Ўзбекистон | 22:39 / 17.01.2017
85670
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирининг унвони кўтарилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармони билан тинчлик ва осойишталикни таъминлашда қўшган катта ҳиссаси ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга генерал-майор унвони берилди, деб ёзмоқда Uznews.uz.

Шунингдек, Президентнинг фармони билан Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, Жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи Назармухамедов Даврон Обитовичга ҳам генерал-майор унвони берилди.

Икки нафар подполковник – Муҳамедов Ўткурбек (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғи биринчи ўринбосари) ва Абдуллаев Алишерга (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари) полковник унвонлари тақдим қилинди.

Мавзуга оид