Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда кун давомида 3 марта зилзила рўй берди
Янги ер силкиниши Рим шаҳридан 106 км шимоли-шарқда 5,6 магнитуда билан рўй берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази хабар берган.
Бу Италия марказида 18 январь давомида содир бўлган учинчи зилзила эди. Бунгача 5,6 ва 5,3 балли зилзилалар кузатилганди.
Зилзила кучи асосан Лацио, Марке, Абруццо вилоятлари ҳамда Рим шаҳрида сезилган. Мутахассислар бу зилзилалар Апеннин учун хавф солмаслигини қайд этишган.
Шу билан биргаликда айтиш керакки, айни вақтда Италиянинг марказий қисмида совуқ ҳарорат сақланиб турибди ва қор ёғмоқда. Бу эса зилзилалар вақтида аҳоли ҳаётини ва қутқарувчилар ҳаракатини қийинлаштиради.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026