Жаҳон | 19:39 / 18.01.2017
8207
1 дақиқада ўқилади

Лондонга Хитойдан илк юк поезди етиб келди

Лондонга Хитой (Иу шаҳри)дан биринчи юк поезди етиб келди. Бу ҳақда InterRail Holding AG сервиси хабар берди.

Поезд Қозоғистон, Россия, Белорусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция мамлакатлари орқали ўтиб келган. Йўналишнинг умумий узунлиги – 12 мингдан ортиқ километрни ташкил этиб, поезд бу йўлни 18 кунда босиб ўтган.

Таъкидланишича, Лондон Европадаги Хитой билан темир йўл юк ташувларни амалга оширувчи 15-шаҳарга айланди.

Синьхуа агентлигининг Хитой темир йўл корпорациясига асосан хабар беришича, янги йўналиш Хитой ва Буюк Британия ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлайди, шунингдек, Хитойнинг “бир камар – бир йўл” ташаббусидаги мақсадларга хизмат қилади. 

Мавзуга оид