Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Италияда бир кун ичида 4-маротаба кучли зилзила қайд қилинди
Марказий Италияда бир кун ичида 4-маротаба кучли зилзила қайд қилинди, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил қилган. Бу ҳақда Италия геофизика и вулқоншунослик миллий институти маълум қилди.
Италиянинг Лацио, Абруццо ва Марке шаҳарларида 18 январда бир соат ичида 5,3-5,4 магнитудали учта кучли зилзила содир бўлган. Жабрланганлар бўлмаган. Зилзила Римнинг тарихий қисмида ҳам сезилган.
Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари жиддий вайроналар йўқлигини, бироқ баъзи жойлардаги вазият ёмон об-ҳаво шароити ва кучли қор ёғишлар билан мураккаблашаётганини маълум қилишган. У ерларга армия бўлинмалари жўнатилган.
Италия телевидениеси мухбирларининг воқеа жойидан маълум қилишича, баландлиги бир метргача етган қор уюмлари асосий хавфни солмоқда. Бу уюмларнинг оғирлиги янги вайроналарни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026