Rolls-Royce хитойлик миллиардерга олтиндан ишланган лимузинлар яратди
Буюк Британиянинг Rolls-Royce автомобилсозлик компанияси Rolls-Royce Motor Cars Phantom моделининг иккита қимматбаҳо нусхаси яратилганини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг корпоратив алоқалар бўйича раҳбари Франк Тиманн маълум қилди.
Автомобиллар хитойлик миллиардер Стивен Хун буюртмасига кўра яратилган. Автомобиллар кузовлари 999-намунадаги олтин билан қопланган, капотда тасвирланган эмблемага 750-намунадаги 97,1 грамм олтин кетган. RR монограммаси эмалдан тайёрланган ва 336 та бриллиант билан ўралган. Кузов ёнидан кетган чизиқ Марк Куртга тегишли.
Иккита шундай автомобилни Гудвуддаги заводда яратиш учун бўяш вақтида исталган ифлос бўлмаслиги мақсадида махсус қурилма ўрнатилган. Бўёқ 10 қатлам қилиб урилади, қатламлардан бири қалинлиги 40 микрометрли олтин, ойна ва алюминий парчаларидан иборат бўлиб, автомобиль сиртига жило беради. Машина асбоблар панелидаги соат Graff компанияси заргар усталари томонидан яратилган.
Мавзуга оид
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
00:41 / 06.12.2024
АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди
13:14 / 05.12.2024