Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг инаугурацияси вақтида хавфсизликни таъминлаш учун 28 минг киши жалб этилди
Фото: AP
Америка хавфсизлик хизмати органларининг деярли 28 минг нафар ходими Дональд Трампнинг инауграция маросимида хавфсизликни таъминлашга жалб этилади. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.
Хавфсизлик кучлари кучайтирилган режимда иш олиб боради, инаугурация маросимига 900 минг киши келиши кутилмоқда.
Телеканал маълумотига кўра, маросим харажатлари 100 млн доллардан ошган.
Ички хавфсизлик вазири Жей Жонсон маълум қилдики, жиддий хавф мавжудлигига қарамасдан Франция ва Германиядаги воқеалардан кейин экстремизм актлари олдини олишга жиддий эътибор қаратилган.
Қайд этилишича, ташриф буюрувчиларни темир йўллар вокзаллари ва аэропортларда текшириш кучайтирилади.
Маросим 20 январь кунига белгиланган.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025