Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилаётган кучли туманларга изоҳ берилди
Ўзбекистон фуқаролари сўнгги кунларда кучли туман сабаб кечки, тонгги вақтларда ва ҳаттоки бутун кун давомида кўриш имконининг ёмонлашувига дуч келишмоқда.
Podrobno.uz’нинг Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига асосан хабар беришича, бу республика ҳудудидаги совуқ антициклон периферияси билан боғлиқ. Ўзбекистонда туманли об-ҳаво яна бир неча кун давом этиши мумкин.
«Марказий Осиёдаги туманлар йилнинг асосан совуқ даврида – ноябрь-апрель ойларида кузатилиб, декабрь-январь ойларида айниқса кўп такрорланади. Ҳудудда бундай ҳолат аввалги ёғингарчилик туфайли нам ҳолда турган ер юзасига совуқ ҳавонинг аста-секин тўпланиши сабаб юз беради. Туманлар асосан кечки, тонгги ва эрталабки вақтларда кузатилади. Улар кундуз куни, қуёш чиққач ҳамда ҳаво ҳарорати бир қадар исигач, йўқ бўлиб кетади», - дея айтиб ўтган марказ мутахассиси.
Туманлар 3 соатгача кузатилиши мумкин. Улар кўриш имконининг пасайиши билан кечади, бунинг оқибатида автомобиль, темир йўл ва авиация транспорти учун турли ноқулайликлар келиб чиқади. 12 соатдан ортиқ давом этувчи ҳамда метеорологик масофаси 50 метр ва ундан кам бўлган туман хавфли об-ҳаво ҳодисаси сифатида қабул қилинади.
Бироқ, туманлар фойдали жиҳатларга ҳам эга. Улар ер юзасини қамраб олиб, ўсимликларни йилнинг совуқ пайтида музлаб қолишидан сақлайди.
Мавзуга оид
09:47 / 28.10.2024
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024