Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада 30 киши борлиги маълум бўлди
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада кўплаб инсонлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда қутқарувчилар хабар берди. У ерда ҳаммаси бўлиб 30 киши бўлиши мумкин, деб маълум қилди Рейтер расмий шахсларга асосан.
Аввалроқ агентлик ҳодиса юз берган жойда 30 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик бу маълумот инкор этилди – гап меҳмонхонада истиқомат қилган инсонларнинг умумий сони ҳақида борган.
Фавқулодда вазият чоршанба куни кечқурун юз берди. 18 январда Италия марказий ҳудудларида юз берган кучли зилзила қор кўчкисига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Rigopiano di Farindola меҳмонхонаси қор уюмлари остида қолди.
Қутқарувчилар мураккаб об-ҳаво сабаб меҳмонхонага етиб бориш учун бир неча соат вақт сарфлашган. Уларнинг биринчи гуруҳи фақатгина тонгги 04.30 да бу ерга етиб келди.
Аввалроқ, қутқарув амалиёти давомида қор остидан икки киши чиқариб олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026