Жаҳон | 09:55 / 19.01.2017
7528
4 дақиқада ўқилади

Обама: Яқин Шарқдаги можарони Фаластин давлатини ташкил этмай туриб ҳал қилиб бўлмайди

Яқин Шарқдаги можарони тўлақонли Фаластин давлатини ташкил этмай туриб ҳал қилиб бўлмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйдаги давлат раҳбари сифатида ўтказган сўнгги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқда айни дамда кузатилаётган можароли вазият Фаластин ва АҚШ хавфсизлигига раҳна солаётган Исроил учун хавфлидир.

Обама Дональд Трамп янги маъмурияти Яқин Шарқда ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши ва ўйламай қабул қилинган қарорлардан воз кечиши даркорлигини айтди. "Мен АҚШ президенти лавозимига исроиллик ва фаластинликлар ўртасида тинчликни қарор топтириш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошириш мақсадида киришганман, - маълум қилди у. – Биз бунга кўп куч ва вақт сарфладик. Можарода иштирок этаётган томонларни тинчликка мажбурлай олмаслигимиз тушунарли эди. Биз қилишимиз мумкин бўлган барча нарса – бу тинч жараёнга кўмак бериш, унинг асосини яратиш".

Обаманинг сўзларига кўра, "икки давлат яратиш орқали муаммони ҳал қилиш имконини қолдириш лозим". "АҚШнинг сайланган президентида ўз сиёсати бўлади, - қўшимча қилди у. – Кўрамиз, уларнинг ёндашуви қанчалик самара беради. Нима бўлиши мумкинлиги ҳақида башорат қилмайман, бироқ, Яқин Шарқ минтақасида вазият ўта нобарқарор бўлиб тургани аниқ. Биз аввалроқ муаммога алоқадор ҳар бир томон учун муҳим бўлган бир томонлама қадамларни кўрдик. Улар жуда ҳам хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин".

Обаманинг таъкидлашича, маъмурияти ходимлари "бўлажак президентнинг жамоасига у қабул қилиши лозим бўлган қарорлар талабини тушунтирмоқда, холос". "Улар – жуда ҳам мураккаб масалалар, - қўшимча қилди у. – Бизнинг ҳаракатларимиз жуда ҳам катта оқибатларга олиб келади ва бундай қадамларни яхшилаб ўйлаб қўйиш керак".

Фаластин ва исроилликлар минтақавий можарони ҳал қилиш учун ажратилган қимматбаҳо вақт тугаб бораётганини тушунишлари керак, деб ҳисоблайди Обама. 

"Мен бу можародан жуда ҳам ташвишдаман", - деди Обаман. Шу билан бир қаторда, унинг таъкидлашича, "Исроил қўллаб-қувватлаётган усул билан масалани қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўрмаяпти".

Обама Исроил Фаластинсиз "бир вақтнинг ўзида яҳудий ва демократик" давлат бўла олмаслигини кўрсатиб ўтди. У БМТ томонидан Исроилнинг уй-жойлар қуриш билан боғлиқ фаолиятига қарши қабул қилинган резолюция юзасидан ҳам фикр билдирди. "Унинг мақсади Исроил аҳоли пунктлари сони ортиши Исроил ва Фаластиннинг ёнма-ён бўлиши принципини рад этишини маълум қилишдан иборат эди", - аниқлик киритди президент.

Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик кенгаши 23 декабрь куни Исроилдан Фаластин ҳудудларида аҳоли пунктлари қурилишига барҳам беришни талаб қилувчи 2334 сонли резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни ХКнинг 14 аъзо-давлати қўллаб қувватлади, АҚШ делегацияси эса бетараф қолди. Исроил эса БМТ резолюциясини бажаришдан бош тортди.

Мавзуга оид