Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Ливияда ИШИД жангарилари лагерлари йўқ қилинганини маълум қилди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 18 январь кечки пайт Ливиянинг Сирт шаҳридан 45 км узоқликда жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг иккита лагерини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кук маълум қилди.
Унинг айтишича, гап Сиртни декабрда тарк этган террорчилар ҳақида кетмоқда. Улар Сирт маҳаллий кучлар томонидан қайтиб олингандан кейин шаҳарни тарк этишган. Жангарилар қайта гуруҳланишни режалаштиришган ва "Ливия, минтақа хавфсизлиги ва АҚШ миллий манфаатларига хавф солганлар".
Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, зарбалар В-2 Spirit стратегик бомбардимончилари томондан берилган. Маълумотларга кўра, бир неча ўнлаб жангарилар йўқ қилинган.
Ливияда бош вазир Фаиз Сараж бошчилигидаги ҳукуматни қўллаб-қувватловчи кучлар ИШИДга қарши 12 май куни операция бошлашган. Бу операция АҚШ жанговар авиацияси кўмагида ўтказилган. АҚШ авиацияси 1 августдан Сирт ва унинг атрофидаги ҳудудларда жангариларга қарши 500 га яқин зарба берган. Сараж Сиртнинг 6 декабрда озод қилинганини эълон қилган.
Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафийнинг она шаҳри Сирт 2015 йил ёзида террорчилар томонидан босиб олинганди. Жангарилар, бундан ташқари, Ливиянинг 250 км соҳилини ўз назоратларига олишган.
Мавзуга оид
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
11:58 / 25.05.2026