Трамп жамоаси Россияга нисбатан сиёсат дастурини ишлаб чиқмоқда
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти, Трамп лавозимига киришганидан сўнг, Россияга нисбатан сиёсат дастурини ишлаб чиқади. Бу ҳақда, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзод Никки Хейли маълум қилган.
"Сайланган президент ва миллий хавфсизлик кенгаши тўпланиб, Россияга нисбатан дастур ишлаб чиқишимиз зарур. Улардан нимани кутишимиз мумкин… қандай ҳаракатлар қўшимча санкцияларга олиб келади?", — деган Хейли сенатдаги эшитувларда. Бу ерда унинг БМТдаги доимий вакилликка номзоди муҳокама қилинган.
Шу билан, Хейли сенаторларнинг у Россияга нисбатан қўшимча санкцияларни қўллаб-қувватлайдими?, деган саволига шундай жавоб берган.
Хейли тасдиқланса, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэрнинг ўрнини эгаллайди.
Хейли 2011 йилдан Жанубий Каролина штати губернатори лавозимини эгаллаб келган.