Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Сурия Тартусдаги базани кенгайтириш ҳақидаги келишувни имзолади
Россия ва Сурия томонлари 49 йилга Россиянинг Тартусдаги Ҳарбий-денгиз флотининг моддий-техник таъминлаш пункти ҳудудидини кенгайтириш ҳақидаги келишувни имзолади.
"Сурия томони Россия томонига келишув амал қилишининг бутун даврига ҳудудни фойдаланишга топширади", дейилган ҳужжатда
Таъкидланишича, келишув 49 йил давомида амал қилади ва агар томонлардан бири иккинчи давлатни ёзма шаклда келишувнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида хабардор қилмаса, кейинги 25 йиллик даврларга автоматик равишда узайтирилади.
Россия базасида бир вақтда Россия ҳарбий кемаларининг максимал сони 11 бирлик, жумладан ядровий энергетика қурилмаларига эга ҳарбий кемаларни ташкил қилади.
Россия Тартус портида капитал таъмирлаш, такомиллаштириш ишлари, реконструкцияни амалга ошириш ва кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини олади.
Фармонда айтилишича, Россия томони зарур алоқа воситаларидан фойдаланиш, сув ости ишларини ўтказиш ва Россия кемаларидан ғаввосларни сувга тушириш имкониятига эга.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55 / 23.06.2026