Жаҳон | 23:52 / 22.01.2017
7407
1 дақиқада ўқилади

АҚШда торнадо туфайли ҳалок бўлганлар сони 15 кишигача ошди

АҚШда торнадо туфайли ҳалок бўлганлар сони 15 кишигача ошди, деб хабар бермоқда The Weather Channel нашри. 

Жумладан, Жоржия штатида табиий офатдан 11 киши ҳалок бўлди ва 23 киши жароҳат олди. Маҳаллий аҳоли пунктларидан бирида 2 киши торнадо ўтиб кетишини ўз уйида пойлаш вақтида ҳалок бўлган, шамол уйни учириб кетган.

Торнадо 21 январдан бери тўхтамаяпти. Миссисипи губернатори Фил Брайант ўз штатида фавқулодда вазият тартибини эълон қилди, у ерда 50 киши турли жароҳатлар олган. Маълум қилинишича, Миссисипининг ўзида суғурта тўловлари 200 млн доллардан кам бўлмаган миқдорни ташкил қилади. 

Табиий офат шунингдек Луизиана, Алабама, Техас штатларини ҳам қамраб олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид