Бош вазирнинг аҳолини энергия билан таъминлаш бўйича ўринбосари Нукусдаги йиғилишда нима деди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Давлат раҳбари ташрифи доирасида халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Унда қатор долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди, ошкора фикр алмашилди, керакли топшириқлар берилди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов (геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть кимёси ва металлургия саноати мажмуасига масъул) ҳам сўзга чиқди ва республикадаги энергия таъминоти билан боғлиқ вазият юзасидан ахборот берди.
Ибрагимовнинг айтишича, Қорақалпоғистон ҳудудларига чиқиб, ҳақиқий аҳвол ўрганилганда, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур комплекси томонидан қабул қилинган дастурлар нақадар хомлиги аён бўлган. ушбу минтақада жами 2200 км юқори кучланишли, 16800 км паст кучланишли электр тармоқлари ва 4368та трансформатор пунктлари мавжуд.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда, Қорақалпоғистон паст кучланишли электр тармоғининг 10,4 минг километри ёки 62 фоизи, трансформатор пунктларининг 2,2 мингтаси ёхуд 50 фоизи жисмонан ва маънан эскирган. Ибрагимовнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат чуқурроқ ўрганилганда аён бўлганки, энергия таъминоти тузилмалари нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ҳам паст кучланишли тармоқлар билан умуман шуғулланмаган.
Шунга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш дастури доирасида 29 кмлик янги электр тармоғи қурилса, 128 кмга тенг тармоқ модернизация қилинади. Бундан ташқари, 13 трансформатор пунктлари янги барпо қилиниб, 32таси модернизация қилинади.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024