Жаҳон | 20:05 / 23.01.2017
26822
2 дақиқада ўқилади

Дайжест: Ўзбек автоларининг онлайн хариди, Остонада ўтказилаётган тарихий йиғилиш ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 23 январь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

23 январь Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида тонги тахминан 6:40да ер силкиниши қайд этилди. “Тошкент” сейсмостанцияси ушбу табиат ҳодисасини тасдиқлади.

Ўзбекистонда яқин вақт ичида учта янги хусусий телеканал очилади. Бу борада барча зарур ҳужжатлар тайёрлаб қўйилган.

GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотиш тизимини яратади. GM Uzbekistan, UZINFOCOM, Инха Университети, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ва Турин политехника университети орасида имзоланган меморандум сабаб эришилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзстандарт” агентлигининг жойлардаги раҳбарлари хусусида очиқ ва танқидий фикрларини билдирди.

Жаҳон

23 январда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат ҳукуматида навбатдаги кадрлар алмашинувини амалга оширди. У ҳукуматнинг икки аъзосини вазифасидан озод қилган ва коррупцияга қарши кураш маъмуриятига янги раҳбарни тасдиқлади.

Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри Мўсул шарқидаги мактабларда ўқув жараёни тикланди. Бу ерда йилнинг иккинчи ярмида 70та мактаб очилади.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида расмий Дамашқ ва қуролланган мухолифат делегацияси вакиллари биринчи марта ягона музокаралар даврасига ўтиришди.

Фото ва видеохабарлар

Фотожамланма: Давос форуми меҳмонлари билан боғлиқ энг қизиқ суратлар

Хитойнинг Хубэй вилоятида жойлашган Ухань шаҳрида ўн сония ичида назорат қилинган портлатиш орқали 19та кўп қаватли уй йўқ қилинди. Видео.

Технология ва спорт

Samsung Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетишига лойиҳалаштириш ва аккумуляторлар йиғиш технологик жараёнидаги хатолар сабаб бўлган.

Мельбурнда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг нимчорак финалида Денис Истомин ўз иштирокини якунлади.

Мавзуга оид