Жаҳон | 12:03 / 23.01.2017
19351
4 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Давос форуми меҳмонлари билан боғлиқ энг қизиқ суратлар

Швейцариянинг Давосида нафақат расмий сессия ва пленар йиғилишлар ўтказилади. У ерда, шунингдек, пандалар, виртуал реаллик, аёллар юзига эга роботлар, “ақлли дизайн” ва жуда ҳам кўп қорни учратиш мумкин. Қуйида Давос форуми меҳмонлари билан боғлиқ энг қизиқ фотосуратларни тақдим этамиз.

Давос форуми қатнашчилари кўргазма заллари ва маҳорат сабоқларида турли қизиқ ҳолатларга дуч келишлари мумкин. Масалан, ETH Zurich креатив технологиялар устахонасида инқилобий рақамли технологиялар, роботларнинг ривожланиши ва 3D ҳамда 4D орқали чоп этиш имкониятлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Форум қатнашчилари театрлаштирилган семинарга қўшилиб, ўз ҳаётлари тарихи билан ўртоқлашишлари мумкин. Семинарни актриса ва масхарабоз Сабина Чоукар олиб боради. У Ливандаги суриялик қочқинлар билан ишлайди.

National Geographic фотосуратчиси Кори Ричардс ўзлигини, инсоният ва сайёрани англаш дунёда тинчлик ўрнатиш учун керак бўладиган энг муҳим жиҳатлар эканини айтиб ўтди.

Жорий йилда Хитой вакиллари Давосдаги энг кўп сонли делегация бўлди. Швейцария президенти Дорис Лейтхард ва ХХР раиси Си Цзиньпин Жаҳон иқтисодий форуми илк кунида швейцар-хитой туризм йилини конгресс-марказда жойлаштирилган панданинг музли ҳайкали ёнида очиб беришди.

Конгресс-марказдаги холлда баҳайбат шаффоф шарлардан бўлган инсталляция жойлаштирилган. Aerocene тадқиқотчилар ва санъат вакилларининг очиқ лойиҳаси ўз ичига ҳайкалтарошлик, ҳаракат, ҳаёт ва ўзаро алоқалар ҳолатини қамраб олади, дейишди унинг асосчилари. Шарларни бошқа жойга олиб ўтиш учун қуёш ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишади.

Форум меҳмонлари йиғилишлар орасидаги танаффусларда Microsoft Hololens кўзойнакларини таққан ҳолда аралашган реаллик маконига сайр қилишлари мумкин.

Бундай кўзойнаклар ёрдамида ўша ерда бўлгандек эффект берувчи голографик таълим бериш ҳам мумкин. Microsoft шериклари - Case Western Reserve University ва Cleveland Clinic.

Инсон ва табиатнинг ўзаро алоқаси Жон Грейд ҳайкалида ўзгача акс эттирилган. У конгресс-марказда жойлаштирилган. Бу Вашингтон штатидаги Норд-Бендда бўлган 140 йиллик дарахтнинг қопламаси. У муаллиф ва бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан яратилган. Бундай дарахт учун ҳаммаси бўлиб мингта қайта ишланган дарахт бўлаклари талаб этилди.

Аввалига ўрмоннинг ўзида гипс ёрдамида нусха олинди, шундан сўнг уни устахонага олиб бориб, дарахт бўлакларини ёпиштира бошлашди. Ҳайкални яратишда минг нафар кўнгилли иштирок этди. Давосда ҳар бир инсонга дарахт қисмини шундай қилиб йиғиб кўриш имкони яратилган.
Жорий йилда барча хоҳловчилар конгресснинг катта залига ҳам сиғишмади – форум меҳмонларида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг чиқиши катта қизиқишга сабаб бўлди. Ҳаттоки Цзиньпин чиқиши трансляцияси берилган залда ҳам бўш жой қолмаган.

Ҳиндистондаги Dharma Productions раҳбари Каран Жохарнинг оёқ кийими.

«Лофт»да Пол номли учта роботлар кўрсатилмоқда. Улар камера ёрдамида олинган тасвир асосида портретни чизишлари мумкин.
SARA (Socially-Aware Robot Assistant) роботининг тести.

Аёллар юзига эга бўлган яна бир робот - Hanson Robotics’дан София. У гапириши ҳамда юзида турли туйғуларни акс эттириши мумкин.
Дубай келажак музейидан «Moral Machine» инсталляцияси.

Форумнинг маданий дастури 15 январь куни истеъдодли скрипкачи Анне-Софи Муттернинг концерти билан очилди. У ўз академиясидаги мусиқачилар билан бирга чиқиш қилган.

Давосда бу йил жуда ҳам кўп қор ёғди – учрашувдан олдин ёки сўнг чанғи спорти билан шуғулланиш имкони бор.
Баъзи бир меҳмонлар конгресс-марказга иш оёқ кийимида боришга кўзлари етмай, кириш эшигида уни алмаштиришган.
Давосдаги барча барлар брон қилинган бўлиб, фақатгина VIP-мижозлар учун хизмат кўрсатмоқда.

Конгресс-марказга ҳаммадан илгари келганлар.

 

Мавзуга оид