Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Хитой Россия билан чегарада ракеталар жойлаштирганига изоҳ берди
Москва Хитой қуролли кучларининг ривожланишини таҳдид деб қабул қилмаяпти, деб хабар берди РИА Новости. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. У расмий Пекин Россия билан чегарага яқин ҳудудда қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштиргани ҳақидаги ОАВ хабарларига изоҳ берган.
Аввалроқ Хитой Россия билан чегарада жойлашган Хэйлунцзян шимоли-шарқий вилоятида ўзи ишлаб чиқарган DF-41 қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштиргани ҳақида Global Times газетаси хабар берганди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, DF-41’нинг максимал парвоз масофаси 14 минг километрга тенг. Тахминларга кўра, у ўзига 10-12 индивидуал қаратилган ядро блоклари жойлаштирилган ажралувчи бош қисми билан жиҳозланган.
"Хитой бизнинг стратегик иттифоқчимиз, сиёсий ва савдо-иқтисодий йўналишдаги шеригимиз саналади. Биз ўзаро муносабатларни қадрлаймиз. Хитой қуролли кучларининг ривожланиш режасидаги қандайдир ҳаракатларни мамлакатимиз учун таҳдид, деб қабул қилмаймиз", - деди Песков.
Аввалроқ Хитой халқ-озодлик армияси умумий ҳисобда учта Dongfeng-41 ракеталари бўлган бригадаларни жойлаштириши ҳақида хабар берилганди. Улардан бири катта эҳтимол билан Хэнань вилоятидаги Синьян шаҳрида бўлса, иккинчи бригада Хэйлунцзян вилоятидаги Дацин шаҳрида жойлаштирилган. Учинчиси эса – Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026