Назарбоев: Президентга жуда кўп ваколатлар бериб қўйган эдик
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини қайта тақсимлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Бугун биз сиз билан ҳокимият органлари ваколатларини қайта тақсимлаш масалаларини муҳокама қилиш бўйича учрашиб турибмиз. Мен таклиф қилган бешта институтциявий ислоҳотларнинг бешинчиси – очиқ ҳукумат барпо қилишни кўзда тутади. Унга кўра, айнан ҳукуматга иқтисодий, ижро вазифаларида кўпроқ ваколат бериш лозим. Президентга эса, давлат бошқарувидаги асосий масалалар, давлат ҳаёти, бошқаруви, барқарорлик, конституцияни ҳимоя қилиш ва ҳокимиятнинг турли органлари ўртасидаги ҳамкорликни назорат қилиш, мудофаа қобилияти, ташқи сиёсат билан шуғулланиш кифоя қилади. Бироқ, дастлабки даврларда, биз Президентга кўп ваколатлар берган эдик", - дея эътироф этган Назарбоев.
Давлат раҳбари, шунингдек, фақат Қозоғистон Президенти вазифасига кирувчи ваколатлар рўйхатини қисқартиришга эътибор қаратган.
"Масалан, дастурларни тасдиқлаш, ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши, янги бошқарув органларини ташкил этиш кабилар ҳукумат ва Парламентга берилиши мумкин", - деган Назарбоев.
Бундан ташқари, Қозоғистон етакчиси давлат бошқаруви тизимида Парламентнинг ролини ошириш зарурлигини таъкидлаган.
"Бизнинг шароитда ҳукумат сайловда ғалаба қозонган партия ёки фракция томонидан шакллантирилади. Шунга кўра, Парламентнинг ҳукуматга нисбатан кўп масалалардаги ўрни қайта кўриб чиқилиши керак", - деб уқдирган давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 декбарда Нурсултон Назарбоев давлат ҳокимият органлари ваколатларини қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш вазифасини топширган эди.
2017 йил 11 январда эса, президент фармойиши билан ушбу масалалар билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024