Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хориж фуқароларига адвокатлик лицензиялари берилади
Бугун 24 январь, сешанба куни пойтахтдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом эттирилди. Медиаҳафталикнинг иккинчи куни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди.
Ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш йўлида адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш, унинг ўрнини кучайтиришга алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси доирасида жаҳонга машҳур, кучли ва малакали адвокатларни Ўзбекистонга жалб этиш, уларнинг филиалларини яратиш имкони кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳа яна бир муҳим жиҳат - халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш имконини яратиш учун хориж фуқароларига ҳам адвокатлик лицензиялари берилишини кўзда тутади. Хорижлик адвокатлар бу имкондан фойдаланиб, ўз фуқаролари ва инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
08:16 / 31.05.2022
«Электрон адвокатлик ордери»ни бериш йўлга қўйилади
07:26 / 31.05.2022
Адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш янги тизим орқали амалга оширилади
08:33 / 29.04.2022
Адвокатлик лицензиясини расмийлаштириш тартиби ўзгаради
17:18 / 06.10.2021