Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:16 / 31.05.2022
5116
2 дақиқада ўқилади
«Электрон адвокатлик ордери»ни бериш йўлга қўйилади
“Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 2023 йил 1 февралдан:
- QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади;
- ордер қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади;
- адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.
“Юридик ёрдам” ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан:
- давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
- адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
- адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, улар автоматик равишда умумлаштирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:33 / 08.11.2025
Туркия суди Бинямин Нетаняҳу ва яна ўнлаб исроиллик амалдорларни ҳибсга олишга ордер берди
07:35 / 22.08.2025
Тошкентда шифохоналарга имтиёзли ордер сотаётганлар ушланди
18:26 / 14.08.2025
Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?
00:50 / 21.01.2025