Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Самарқанд вилоятига оид таҳлилий маълумотлар тақдим этилди
2017 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотлари ролини ошириш” мавзуида жорий йилнинг 19-21 январь кунлари Самарқанд вилоятида ташкил этилган амалий семинар якуни ҳамда бу борада келгусида олиб бориладиган ишлар тўғрисидаги Матбуот конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анжуманда журналистлар эътиборига оилалар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда чора-тадбирлар белгилаш, улар ижроси бўйича жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш механизмлари ҳамда мазкур тизимни республика миқёсида оммалаштиришга оид таҳлилий маълумотлар Самарқанд вилоятида ўтказилган уч кунлик амалий семинар тажрибаси мисолида ҳавола этилди.
Матбуот конференциясида таъкидланганидек, амалий семинар ишида тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати каби қатор жамоат ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва мутасаддилари иштирок этдилар.
Мазкур жамоат ташкилотлари мутасаддиларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳлари Самарқанд шаҳридаги Фарҳод шаҳарчаси, шунингдек, Сартепа мавзеси, Каттақўрғон туманидаги “Мўминхўжа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1200 га яқин хонадонларда бўлиб, очиқ ва самимий мулоқотлар ўтказдилар. Аҳоли билан мулоқотлар жараёнида мазкур ҳудудларда бандликни таъминлаш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига етарли даражада тўлов терминалларини ўрнатиш, имтиёзли банк кредитларини ажратиш, ҳудудни ёритиш, ичимлик суви таъминотини ва транспорт қатновини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, коммунал ва маиший хизмат соҳаларига тааллуқли камчилик ва муаммолар борлиги аниқланди. Ўрганишлар якунига кўра Касаба уюшмалари ва ҳамкор жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлари ушбу муаммолар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳудудлардаги мутасаддилар эътиборига ҳавола этиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиши ва ижрога йўналтирилишига эришдилар.
Ҳудудларда китоб дўконлари, савдо шохобчаларининг етишмаслиги, аҳолининг банк томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан хабарсизлиги каби муаммоларга ҳам дуч келингани, оилаларда мавжуд қатор муаммолар мулоқотлар давомидаёқ мутасадди ташкилотлар вакиллари эътиборига ҳавола қилиниб, ижобий ҳал этилгани таъкидланди.
Матбуот анжумани якунида журналистлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024