Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда ҳукмрон оила вакили, аёл ва беш нафар хорижлик қатл этилди
Кувайт амирлиги ҳукумати беш нафар хорижлик, ҳукмрон Ас Сабаҳлар оиласи аъзоси ҳамда амирлик фуқароси бўлган аёлга тайинланган олий жазони ижро этишга буйруқ берди, деб хабар қилмоқда KUNA миллий агентлиги.
Хабарларга кўра, шайх Файсал Абдулла ал Жобир ас Сабаҳ 2010 йилда содир этган қотиллиги учун ўлим жазосига маҳкум этилган.
Беш нафар хорижликларнинг икки нафари мисрлик, Филиппин ва Эфиопия аёл фуқаролари ва бангладешлик бор. Улар турли оғир жиноятларда айбдор топилган.
Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, қатл қилинган кувайтлик аёл Нусра ал Аназий 2009 йилда ўлим жазосига маҳкум қилинган. У эрининг тўйида қасддан ўт қўйгани учун олий жазога лойиқ кўрилган. Гап шундаки, фожиа оқибатида камида 57 киши, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026