Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал»нинг яна бир футболчиси жароҳат олиб, сафдан чиқди
Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хамес Родригес яқин вақтлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Tribuna.uz ёзишича, Хамес ўнг оёғининг мушакларини шикастлаб олган ва эндиликда 13-15 кун давомида жамоага ёрдам бера олмайди.
«Олдин унинг чап оёғида шундай жароҳат бор эди. Энди худди шу жароҳатни ўнг оёғидан олган. Аммо бу тўлиқ жароҳат эмас, балки мушакларнинг ҳаддан ташқари зўриқиши дейиш мумкин», – деган мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан.
Radio Caracol радиоси берган хабарга кўра, 25 ёшли колумбиялик футболчининг тикланиши учун уч ҳафтагача вақт кетиши мумкин.
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026