Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сервер Жепаров тақиқ сабаб ярим мавсум футбол ўйнай олмаслиги мумкин
Икки ҳафта муқаддам Теҳроннинг «Истиқлол» клуби билан шартнома имзолаган Сервер Жепаров янги жамоасида муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, теҳронликлар жамоанинг германиялик собиқ футболчиси Одил Чихига шартномада кўрсатилган пулни тўлиқ тўлашмаган учун ФИФА январь ойидаги трансфер пайтида «Истиқлол» клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш борасида қарор қабул қилди. Қарорга кўра, «Истиқлол» қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлмайди.
«Истиқлол» январда Сервер Жепаров ва Андраник Теймурян билан шартнома имзолашга улгурганди. Бироқ эндиликда жамоа бу футболчиларни Эрон чемпионати ва ОЧЛ мусобақаларида рўйхатдан ўтказа олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Жепаров «Истиқлол» билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганди.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026