Видео: Эрондаги 1000 йиллик шамол тегирмонлари ҳали ҳам ишламоқда
Эрон шимоли-шарқида 1000 йиллик шамол тегирмонлари ҳали ҳам соз ҳолда ишламоқда. Уларда атиги бир кекса ёшли киши ишлайди.
National Geographic мамлакатнинг Наштифон шаҳрида жойлашган ушбу тегирмонлар тасвирланган роликни тақдим этди.
Маълум бўлишича, Муҳаммад Эътиборий тегирмонлар ишини кузатувчи ягона инсон бўлиб, минтақадаги қадимий анъанага содиқ қолган сўнгги киши экан. У ўлимидан сўнг қурилмаларга ҳеч ким қарамай қўйишидан қўрқмоқда.
Тегирмонлар табиий лой, хашак ва ўтиндан қурилган. Уларнинг ҳар бири 8та айланувчи камерадан иборат бўлиб, ҳар бирида 6та тик тиғ бор. Камералар шамол кучи ёрдамида ҳаракатлана бошлаганидан сўнг, бу шамол тегирмони бош ўқининг айланишига олиб келади. Бундай айланиш сабаб юзага келувчи тебраниш донларни майдалаш қурилмаларига суриб, ун тайёрланади.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024