Apple Ҳиндистонда смартфон ишлаб чиқармоқчи
Apple компанияси топ-ме¬не¬же¬рлари Ҳиндистон ҳукумати вакиллари билан мамлакатнинг ахборот технология маркази ҳисоблануви Бангало¬р шҳрида iPhone ишлаб чиқариш режасини муҳокама қилиш учун учрашишди. Ҳиндистон савдо вазирлиги учрашув бўлганини тасдиқлади, бироқ унинг мавзусини айтишни истамаган.
Times of India нашри маълумотларига кўра, Apple ўз заводини Тай¬ваннинг Wistron компанияси билан ҳамкорликда қуриши мумкин. Компаниянинг смартфонлар глобал савдоси ошмаяпти ва шу сабабли у Ҳиндистонда таъсирини оширмоқчи.
Ҳозир Apple ўз смартфонлари ва бошқа маҳсулотларини ҳиндистонлик дистрибьюторлар орқали сотмоқда ва у бозордаги улуши бўйича Samsung ҳамда Хитойнинг Xiaomi, Oppo ва Lenovo каби брендларидан ортда қолмоқда.
Ҳиндистонда смартфон ишлаб чиқариш салоҳияти жуда катта. Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда смартфондан фойдаланувчилар сони бир йил ичида 18 фоизга, яъни 300 млн кишигача ошган.
Мавзуга оид
01:52
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
22:30 / 02.11.2024