Ўзбекистон | 08:11 / 26.01.2017
9499
3 дақиқада ўқилади

«Яшил ҳафталик-2017»: Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланмоқда

Германия пойтахти Берлин шаҳрида “Яшил ҳафталик” халқаро қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда. Аввал хабар берганимиздек, ташқи савдо компаниялари вакиллари, вилоят ва туман ҳокимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан экспорт шартномаларини имзолаш ва маҳаллий маҳсулотларни хориж мамлакатлари бозорига етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, кўргазманинг тўртинчи иш куни доирасида Central Investments Worldwide L.P., Better International Trade (Буюк Британия), GIZ (Германия), Avietes (Литва), Befresh (Исроил), Greenfield Agro, SHRI NIWAS DALL & BESAN MILL (Ҳиндистон), Xinjiang Bari Import & Export Trading Co Ltd, ALASHANKOU HUA SHUN TRADE CO LTD (Хитой), Vegetables and Fruits Trading (БАА), LTD "Auto" 2013 (Грузия) компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Яшил ҳафталикнинг бешинчи куни Ўзбекистон делегацияси «Леонарда-Сервис» (Россия), Florry Business LP (Буюк Британия), ABM International Trade Co Ltd, Urumqi Tongyale International Trade, Xinjiang wenhar international trade (Хитой), Agrarmarkt Austria Marketing Gmbh, Tampico Trading Gmbh (Германия), Sarkhan Sultanli (Озарбойжон), Seolim Trading Co LTD (Жанубий Корея), Go Nuts & Fruits F.Z.E., Vegetables and Fruits Trading (БАА), Avika Foods PVT LTD (Ҳиндистон), Oktaslar Tekstil Sanayi ve Tic LTD, Gold Ithalat Ihracat Ve Tic LTD. STI (Туркия) компаниялари вакиллари билан учрашишди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Россия компаниялари билан музокаралар давомида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари - Громыко Е.В. ҳам иштирок этди. У Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга ижобий баҳо берган.

Бундан ташқари, Tampico Trading Gmbh компанияси бошқарув кенгаши аъзоси - Хельмут Штуммволль ҳам музокараларда иштирок этди.

Ушбу компания вакиллари Ўзбекистонда етиштирилган ёнғоқ, кунжут, қизилмия илдизи, анор, қовун, қовоқни харид қилишга қизиқиш билдирди. 

Шунингдек, ГФР савдо-саноат палатаси вакиллари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда маълумот ва тажриба алмашиш, Ўзбекистонда GLOBAL GAP сертификациялашни татбиқ этиш ҳақида сўз юритилди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий йилнинг апрель-май ойларида икки томонлама музокаралар ўтказишга келишиб олди.

Кўргазманинг беш куни давомида умумий қиймати 55,6 миллион доллар бўлган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.

Мавзуга оид