Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа яратишда қўлланадиган товарларни экспорт қилишни тақиқлади
Хитой Шимолий Кореяга икки мақсадда, жумладан оммавий қирғин қуролларини яратишда қўлланадиган товар ва технологияларни экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлиги хабарида маълум қилинган.
Хабарда айтилишича, бу чоралар Шимолий Кореянинг ядровий синовлари билан боғлиқ БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясини бажариш учун киритилмоқда.
Маълум қилинишича, Шимолий Кореяга ядровий қурол, ядровий жанговар каллаклар, биологик ва кимёвий қурол яратишда қўлланиши мумкин бўлган товарлар, материаллар, қурилма ва технологияларни экспорт қилиш тақиқланади. Экспорт қилиши тақиқланган товарлар рўйхатига ракеталар ва учувчисиз парвоз қурилмалари яратиш учун қўлланиши мумкин бўлган дастурий таъминот, кўп қатламли пластиналар яратишга мўлжалланган металлар, юқори тезликдаги видеокамералар, турли телекоммуникацион қурилмалар, лазер қурилмалари, сенсорлар, авиация электрон қурилмалари, ҳаво навигацияси қурилмалари киритилган.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026