Жаҳон | 23:35 / 26.01.2017
7224
1 дақиқада ўқилади
Ироқда 5 ойдан бери нефть қудуқлари ёнмоқда
Ироқнинг Найнава вилоятидаги Ал-Каяйра шаҳри атрофидаги нефть қудуқларидаги ёнғинни мана 5 ойдирки ўчириб бўлмаяпти. 24 августда ИШИД жангарилари бу ердан чекиниш вақтида 10 дан кўпроқ нефть қудуғини ёқиб кетган.
Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда, кўрилган зиён эса миллионлаб долларларга қараб кетмоқда. Бундан ташқари, ёнаётган қудуқлар аҳоли саломатлигига хавф солмоқда.
Ўт ўчирувчилар ёнғин ўчоғини қум ва сув қўллаб ўчиришмоқчи.
Маълум қилинишича, бугунги кунгача 11 та қудуқдаги ёнғин ўчирилган, яна 11 та қудуқ ёнишда давом этмоқда.
Ироқнинг North Oil Company компанияси ходимлари жангарилар чекиниш вақтида қудуқлар ёнида камида 30 та портловчи қурилма портлатишган, деб тахмин қилишмоқда.