Жаҳон | 09:37 / 27.01.2017
7461
1 дақиқада ўқилади
БАА пойтахтидаги энг йирик савдо марказида ёнғин юз берди
БАА пойтахти Абу-Дабидаги энг йирик савдо маркази "Яс молл"да жойлашган тез овқатланиш ресторанига ташриф буюрган кишилар кафедаги кичик ёнғин сабаб хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда Амирликларнинг "Имарат ал-яум" электрон газетаси савдо маркази маъмуриятига асосан хабар берди.
Нашрнинг аниқлик киритишича, фуқаро мудофааси хизмати ходимлари ёнғинни тезликда бартараф этишган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Дўкон раҳбариятининг таъкидлашича, фақатгина кафе ва ресторанлар жойлашган қаватдаги кишилар хавфсиз жойга кўчирилган. Савдо марказининг қолган бўлимлари одатий иш тартибида ишламоқда.