Жаҳон | 18:16 / 27.01.2017
7511
2 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ раҳбари вазифасидан озод этилди

Германия президенти Йоахим Гаук Франк-Вальтер Штайнмайерни ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этди. Бу ҳақда ГФР президенти сайтида хабар қилинди.

Штайнмайер ваколати Германия собиқ иқтисодиёт вазири Зигмар Габриэлга ўтказилди. Маросим ГФР президенти қароргоҳи – Бельвю қасрида бўлиб ўтган.

Гаукнинг таъкидлашича, Штайнмайер номи немис ташқи сиёсатида ўзига хос ўринга эга бўлади – у Эрон билан музокараларда ва Украина можаросида иштирок этаётган томонлар ўртасидаги воситачиликда ўзининг дипломатик кўникмаларини кўрсатиб берган. Гаук Штайнмайерга мамлакат номидан миннатдорчилик билдирди ҳамда унга омад тилади.

Шунингдек Гаук ТИВ янги раҳбарига ҳам мурожаат қилди.

«Ҳозир ҳаммаси жуда жиддий кўринишда: биз Европа Иттифоқи, трансатлантик шерикликни ҳимоя қилиб, уларни мустаҳкамлашимиз лозим. Мен сизга бу қарорларни ҳал этишда омад ва зафарлар тилайман», - деди президент.

Маросимда иштирок этган ГФР канцлери Ангела Меркель ҳам Габриэлни янги лавозим билан табриклаган.

Мавзуга оид