Хорижий эксперт: "Ўзбекистон катта ислоҳотлар даврида"
"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг сўнгги кунида кўплаб меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, элчихона вакиллари, хорижий экспертлар иштирок этишмоқда. Kun.uz мухбири Ўзбекистондаги "Минтақавий мулоқот" (Regional Dialogue) ННТ раҳбари Мьюша Север билан суҳбат қуриб, ташкил этилган медиа-ҳафталик ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
"Мен бир йилдан бери Ўзбекистонда ўтказиб келинаётган пресс-клубларни тўлақонли ёқлаб келаман ва бугунги катта анжуман билан барчани табриклайман. Мен турли мавзуларда бўлиб ўтаётган оммавий муҳокамаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман. Ҳозир ислоҳотлар давридамиз. Мазкур ислоҳотларни амалга ошириш стратегияси бўйича ўтаётган муҳокамалар ва уларни аҳолига етказиш жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Шу ўринда мазкур тадбирларни жамоатчиликка, инсонларга очиқ намойиш этишда ОАВнинг роли ва имкониятлари катта".
Шунингдек, мамлакатимиздаги Минтақавий мулоқот раҳбари президент томонидан илгари сурилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
"Тақдим этилган стратегиянинг йўналишларини тўғри ва ўринли, деб ҳисоблайман. Мен мазкур стратегияни бир неча йиллардан бери қўллаб келаман. Бизнинг ташкилот унинг амалиётда жорий этилишига ёрдам беришда давом этади. Бу катта вазифа ва биз уни амалга ошириш учун бирлашиб, ҳамкорликда ишлашимиз зарур".
Эслатиб ўтамиз, "Минтақавий мулоқот" Ўзбекистондаги филиали 2011 йилдан бери фаолият олиб боради. Мьюша Север эса мамлакатимизда 2003 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024