Калифорнияни АҚШ таркибидан чиқариб олиш тарафдорларига имзолар тўплашга рухсат этилди
Калифорния штатини мустақил бўлиши учун интилаётган Yes California ҳаракати конституциядаги ҳудудий яхлитликни ўзгартиришни қўллаб-қувватловчи референдум ўтказиш учун имзолар йиғишга рухсат олди. Бу ҳақда Los Angeles Times газетаси хабар бермоқда.
Ҳозирги пайтда Калифорния штатининг Қўшма Штатлар таркибидан чиқиш имконияти йўқ. Бунга ҳудудий қонунчиликдаги иккита банд тўсқинлик қилмоқда. Улардан биринчиси «барча штатлар АҚШнинг яхлитлигини тасдиқласа», иккинчиси эса конституцияни Американинг асосий қонуни, деб кўрсатади. Агар референдум ўтказилса ва кўпчилик юқоридаги қонунларга қарши овоз берса, у ҳолда Yes California фаоллари Calexit’га (Калифорниянинг мустақиллиги бўйича Brexit’нинг аналоги) овоз бериш имкониятига эга бўлишади.
Нашрнинг тасдиқлашича, Calexit бўйича овоз бериш учун штатнинг ярим сайловчилари иштирок этишлари лозим бўлади. Ижобий натижага эришиб, Калифорниянинг мустақил давлат деб эълон қилиш учун эса сайловчиларнинг 55 фоизи овоз бериши шартдир.