Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп суриялик қочқинларни қабул қилишни тўхтатди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳудудида суриялик қочқинларни қабул қилиб олиш жараёнини тўхтатиб қўйди, деб хабар берди Associated Press Трамп томонидан имзоланган фармон матнига асосан.
Таъкидланишича, Суриядан қочқинларни қабул қилиш 120 кунга тўхтатилган. Бу вақт давомида хавфсизлик хизмати мамлакатга террорчиларни киритмаслик бўйича қабул қилинган чоралар самарадорлигини текшириб кўриши лозим.
Бундан ташқари, фармон билан суриялик муҳожирлар қабул квотаси ҳам қисқартирилмоқда. Аниқлик киритилишича, АҚШ 2017 йилда 50 мингдан ортиқ қочқинни қабул қилмайди. Шунингдек, бунда асосий эътибор “диний жиҳатдан озчиликни” ташкил қилувчи кишиларга берилади.
Фармон матнида виза олиш учун суҳбатдан ўтиш мажбурий талабга айланиши айтилган. Трамп шунингдек мамлакатга кириб келаётган кишилар устидан назорат ўрнатувчи биометрик тизимни амалга татбиқ этишни тезлаштириш ҳақида ҳам вазифа юклаган.
Аввалроқ Дональд Трамп мамлакатга кириш чоғида муҳожирларни танлаб олиш тартибини кучайтириш ҳақидаги қонунга ҳам имзо чекканди.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026