Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон мэри АҚШга мусулмонларнинг кириши тақиқланишини иснод деб атади
Лондон тарихида биринчи мусулмон мэр Содиқ Хон АҚШ президенти Дональд Трампнинг бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаш ҳақидаги фармонини "иснодли ва шафқатсиз" деб атади.
Хон АҚШ тарихан қочқинларни қабул қилиб, ўзида жойлаштириши билан шараф қозонгани ва президент "бу глобал муаммодан шунчаки юз ўгира олмаслигини" айтган.
"Ҳар бир давлат ўз иммиграция сиёсатини ўзи ўрнатишга ҳақли бўлсада, бу сиёсат АҚШ асосланган эркинлик ва бағрикенглик қадриятларига зиддир", деб таъкидлаб ўтди Лондон мэри.
Хон Трампнинг сиёсатига норозилик билдирган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг позициясини қутлади. Хоннинг айтишича, киритилган тақиқловлар тақиқлов остига тушган давлатларда туғилган иккита фуқаролиги бор кўплаб британияликлар, жумладан лондонликларга салбий таъсир қилади.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026