Жаҳон | 22:22 / 29.01.2017
3605
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда кема чўкиши оқибатида 25 киши қутқарилди, 6 киши бедарак йўқолди

Малайзиялик қутқарувчилар мамлакат соҳиллари яқинида чўккан сайёҳлик кемаси бортидаги 25 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлишган, 6 киши берадак йўқолган ҳисобланмоқда.  

Аввалроқ маълум қилинганидек, бортида 31 киши, жумладан 28 нафар хитойлик сайёҳ бўлган кема билан Кота-Кинабалу шаҳридан Менгалум оролига кетаётганда алоқа узилган. 

Хитой ОАВ маълум қилишича, Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой ташқи ишлар вазирлиги, Хитой элчихонаси ва бошқа мутассади ташилотларга хитойлик сайёҳларни қидириш ва қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга кўрсатма берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид