Нью-Йоркда Трампнинг қочқинлар ҳақидаги фармонига қарши норозилик акциялари ўтди
Нью-Йоркнинг Жон Кеннеди номидаги аэропорти биноси олдида 28 январда ўнлаб одамлар АҚШ президентининг мамлакат ҳудудига бир қатор муҳожирларнинг киришини чекловчи фармони амал қилишни бошлагани муносабати билан норозилик намойишлари уюштирдилар, деб хабар бермоқда Washington Post нашри.
27 январда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга 120 кунга қочқинларни қабул қилишни тўхтатувчи, Суриядан келган қочқинларни номаълум муддатга жойлаштиришни тақиқловчи, АҚШга киришнинг баъзи қоидаларини қатъийлаштирувчи ҳамда бир нечта мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга 90 кунга киришини тўхтатувчи фармонни имзолади. Фармонда кўрсатилишича, гап Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали фуқароларининг АҚШга киришининг вақтинчалик тақиқланиши ҳақида кетмоқда.
Нашрда чоп этилган суратларда аэропортга кираверишда муҳожирларни оилалари билан ҳимоя қилиш талаб қилинган плакатлар ушлаган одамларни кўриш мумкин. Плакатлардан бирида "Биз барчамиз муҳожирмиз" деган ёзувни кўриш мумкин.
Фармон кучга киргандан кейин, аэропортга келаётганлар ушланаётгани ҳақида хабарлар тушишни бошлаган. Аэропорт вакили маълумотларига кўра, 11 киши ушланган. Улар орасида 2 ироқлик бўлиб, улар ушбу вазият юзасидан АҚШ ҳукуматига қарши Нью-Йорк судига даъво аризаси беришган.
Мавзуга оид
15:55 / 28.12.2024
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56 / 28.12.2024
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50 / 28.12.2024
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024