Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбассда бир кунда 25 украиналик ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинди
Украинанинг Донбассидаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ўтган бир кун ичида 25 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлди ва 40 дан кўпроғи яраланди, деб маълум қилди тан олинмаган Донецк халқ республикаси вакили Эдуард Басурин.
"Бизда мавжуд маълумотларга кўра, артиллерия ўқ-дорилари детонация қилиши оқибатида 152-миллиметрли "Гиацинт-Б" гаубицалари икки расчётининг бутун шахсий таркиби ҳалок бўлди. Бу расчётлар Макеевканинг тинч аҳолисига зарбалар берган. Ҳаммаси бўлиб бир кунда 25 украиналик ҳарбий ҳалок бўлган", деб айтган Басурин.
Мавзуга оид
09:23
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
18:04 / 03.05.2026
Украина Болтиқбўйидаги нефт объектларига зарба берди
17:02 / 03.05.2026